Халқаро биржа ташкилотлари билан алоқаларни ва хорижий савдо майдончаларни ривожлантириш бўлими

Биржанинг халқаро соҳадаги мустаҳкам алоқаларини, хорижий биржалар, ассоциациялар, молиявий институтлар, ваколатхоналар, консулликлар, ташкилотлар билан халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг технологик ва проффесионал илғор бўғини сифатида обрўсини кўтарувчи ҳамда ўзаро фойдали бўлган ҳамкорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Шу билан бирга, биржанинг халқаро фаолиятини Биржа бошқаруви томонидан қўйилган мақсад ва вазифага мувофиқ юқори даражада ташкиллаштириш, биржа томонидан халқаро алоқалар йўналишидаги ҳамкорлик шартномалари тузишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таҳлил қилиш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириш, биржа томонидан хорижий савдо майдончалари очишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таҳлил қилиш.

Биржанинг хорижий савдо майдончалари, филиаллари, ваколатхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларини олиб бориш ва мониторинг юритиш ва бошқалардан иборат.

 

Бўлим бошлиғи – Иброгимов Исломбек Султонбекович

Телефон: 71 2130033/10-02

Электрон манзил: i.ibragimov@rtsb.uz