Буюртмачи ёки етказиб берувчи сифатида аккредитациядан ўтиш учун сиз биржанинг махсус порталида рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. Логин ва парол олиш учун фойдаланувчи mail.uzex.com сайтида электрон почта очиши ва http://exarid.uzex.uz/ -да рўйхатдан ўтиши керак бўлади, шахсий маълумотларни кўрсатган ҳолда ва албата mail.uzex.com да очилган пўчтани кўрсатиш лозим.
1. Агар сиз бюджет маблағларини олувчилардан бўлмасангиз ва буюртмачи сифатида иштирок этмоқчи бўлсангиз сиз хисобкитоб ва клиринг палатасидаги ёки вилоятлардаги биржа бўлимларининг мутахассисига қуйидагиларни тақдим қилишингиз керак:
- Кўрсатилган тартибда раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган баёнот, Иловага №1-га мувофиқ;
- Давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномадан нусха (жисмоний шахсларга – паспорт нусхаси);
- Буюртмачи-юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери имзоларининг юридик шахс муҳри билан тасдиқланган намуналар карточкаси (жисмоний шахсларга – шахсий имзосининг намунаси); Микрофирмалар учун бухгалтерлик ва молия бошқарув ишларини олиб борувчи вазифаларини бажарувчи шахнинг имзо намуналарини топшириш шарт эмас. Илова №2
2. Агар сиз етказиб берувчи сифатида иштирок этмоқчи бўлсангиз сиз хисобкитоб ва клиринг палатасидаги ёки вилоятлардаги биржа бўлимларининг мутахассисига қуйидагиларни тақдим қилишингиз керак:
- Кўрсатилган тартибда раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган баёнот, иловага №1-га мувофиқ;
- Давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномадан нусха (жисмоний шахсларга – паспорт нусхаси);
- Етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтери имзоларининг юридик шахс ёки юқори турувчи ташкилот муҳри билан тасдиқланган намуналар карточкаси (якка турдаги тадбиркорларга – шахсий имзосининг намунаси); Микрофирмалар учун бухгалтерлик ва молия бошқарув ишларини олиб борувчи вазифаларини бажарувчи шахнинг имзо намуналарини топшириш шарт эмас. Илова №2
- Даъвогарнинг-юридик шахснинг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига муносиблиги ҳақидаги маълумотнома;
- Мувофиқ лизензия ёки рухсат берувчи ҳужжатлар нусхалари.
3. Агар сиз хорижий юридик ёки жисмоний шахс, ёки якка турдаги тадбиркор бўлсангиз ва буюртмачи сифатида иштирок этмоқчи бўлсангиз, сиз хисобкитоб ва клиринг палатасидаги ёки вилоятлардаги биржа бўлимларининг мутахассисига қуйидагиларни тақдим қилишингиз керак:
- Илова №4 –га акцепт
- Клиринг иштирокчисининг анкетаси Илова №5-га мувофиқ (юридик шахсларга) ва Илова №6 –га мувофиқ (жисмоний шахсларга ва якка турдаги тадбиркрларга);
- Савдо ёки банк реестридан маълумотнома ёки бошқа юридик шахснинг келиб чиқиш мамлакатининг юридик шахслар давлат реестри маълумотномаси (консуллик легализацияси билан биргаликда);
- Тузатишлар ва қўшимчалар билан биргаликда таъсис қилувчи хужжатларнинг нусхалари (консуллик легаллаштирилганлиги билан биргаликда);
- юридик шахснинг келиб чиқиш мамлакатида солиқни ҳисобга олишда руйхатга қўйилганлиги ҳақида ҳужжат (консуллик легаллаштирилганлиги билан биргаликда) ва агар Ўзбекистон Республикасида солиқни ҳисобга олиш рўйхатига қўйилган бўлса Ўзбекистон Республикаси солиқ органидан ҳужжат.
- Хорижий юридик шахс номидан юридик иш олиб борувчи шахс ваколатлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- Юридик шахс номидан иш олиб бориши учун берилган ваколатноманинг асл нусхаси ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси;
- Ваколатномасиз юридик шахс номидан иш олиб бориш хуқуқига эга шахс лавозимига тайинланганлиги хақидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
- Наториал тасдиқланган юридик шахс номидан керакли ҳужжатларга имзо қўйишга ваколатлиги бор шахснинг имзо намуналари ва юридик шахснинг муҳр намунаси. Илова №2
- Даъвогар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларига имзо қўйиш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Кўчирма нусхаси фақаткина асл нусха кўрсатилгандан сўнг қабул қилинади.
4. Агар сиз агент орқали корпоратив харидларда буюртмачи сифатида иштирок этмоқчи бўлсангиз сиз хисобкитоб ва клиринг палатасидаги ёки вилоятлардаги биржа бўлимларининг мутахассисига қуйидагиларни тақдим қилишингиз керак:
- Илова №4 –га акцепт
- Клиринг иштирокчисининг анкетаси Илова №5-га мувофиқ;
- Давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномадан нусха;
- Муҳр ва имзолар намуналари карточкасидан икки экземпляр Илова №2 -га мувофиқ;
- Даъвогар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларига имзо қўйиш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) ҳужжат нусхаси