Давлат харидларида иштирок этиш тартиби

 

Агар сиз бюджет ташкилоти бўлсангиз.

Барча Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигида автоматик равишда рўйхатдан ўтилган бюджет ташкилотлар давлат харидлари аукцион савдоларида иштирок этиш учун ўқув курсини ўтайдилар ва ЎзРТХБ да аккредитация олишади. Шу билан бирга Ўз.Р. Ғазначилиги уларга шахсий логин ва парол беради. Бюджет ташкилотидан биргина талаб бу – шу ташкилот номидан иш юритадиган жавобгар шахсни аниқлаб бериши ва  юридик шахс ёки юқорида турган ташкилот тасдиқлаган имзо ва мухрлар намуналари билан тўлдирилган карточкани тақдим этиши керак. (юклаб олиш)

 

Агар сиз кичик бизнес ёки хусусий тадбиркор бўлсангиз.

 

1. Сиз корхона номидан иш юритадиган маъсул кишини тайинлашиз керак бўлади.

2. Логин ва парол олиш учун, Фойдаланувчи электрон рўйхатдан ўтиши лозим ва ЎзРТХБ-да аккредитацияланиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлади:

- ўрнатилган тартибдаги ариза

- давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси

- юридик шахс ёки юқорида турган ташкилот тасдиқлаган таъминловчининг бошлиғи ва бош бухгалтерининг имзо намуналари бўлган карточка, тасдиқланган шахсий имзо намунаси (якка турдаги тадбиркорлар учун). Микрофирмалар учун бухгалтерия хисоботини ва молия бошқарувини олиб борувчи шахснинг имзо намуналарини топшириш шарт эмас. (юклаб олиш)

-юридик шахсни бошлиғининг имзоси ва мухири билан тасдиқланган (Молия вазирлигининг ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси ва биржа электрон базаларида ўзаро боғлиқликни таъминлангунга қадар) кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тегишлиги ва сони ҳақида малумотнома;

-мувофиқ лицензя ёки руҳсат берувчи ҳужжатнинг нусхаси   (агар корхона фаолияти  товар таъминоти, хизмат кўрсатиш ёки бошқа савдога оид нарсалар билан боғлиқ бўлса ва лицензиялаш лозим бўлса ёки қонунга мувофиқ рухсат берувчи ҳужжатни олиш керак бўлса).

Шу ҳужжатлар асосида ХКП сизни ЎзРТХБ-да аккредитация қилади.

Давлат харидларида агент (брокер) орқали иштирок эиш учун қуйидагилар керак бўлади:

- агент билан битим тузишингиз;

- агентга порталда ўз системангизга киришга рухсат беришингиз.