ПАХТА СЕКЦИЯСИ | Новости

01 Фев 2025

ПАХТА СЕКЦИЯСИ

Пахта хомашёсининг бошланғич нархи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680 – сон қарори билан тасдиқланган пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ, Нью-Йорк биржасида пахта толасининг охирги 6 ойдаги ўртача фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган, биржа савдоларида фьючерс шартномаси асосида сотиладиган 1 тонна (биринчи нав, иккинчи синф) пахта хомашёсининг бошланғич нархи - 7 720 000 сўм PDF (6Kb).

Пахта хомашёси бўйича биржа савдолари душанба-жума кунлари икки савдо сессиясида ўтказилади:

Эрталабки сессия – 09:30-12:30

Кечки сессия – 14:30-17:30
 

Ҳуқуқий-меъёрий база

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги "Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-7-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-205-сон Фармони  
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 680-сон қарори  

 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 60158