UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 май) | Новости

11 Май 2022

Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 745,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 31,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 79,1% - биржа савдолари; 0,6% - кўргазма-ярмарка савдолари; 20,0% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 485,7 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 46,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 347 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,2% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,0% иккинчи; 7,5% учинчи; 10,6% тўртинчи; 21,4% бешинчи ва 47,3% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 381,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 6 020,0 тонна шакар қўйилди ва уларнинг деярли барчаси, яъни 99,8% ҳажмда сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 377 харидор иштирок этди. Шакарнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 003,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 058,0 минг сўмдан 9 999,3 минг сўмгача пасайган.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 1 365,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва уларнинг барчаси сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 468,8 минг сўмдан 6 326,8 минг сўмгача, яъни 2,2%га пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 6 394,9 минг сўмни ташкил этди.

Кўмир

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 5 478,0 тонна кўмир қўйилди ва улардан 5 274,0 тоннаси, яъни 96,3% қисми сотилди. Кўмирнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 758,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмир бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 357,0 минг сўмдан 291,1 минг сўмгача, яъни 18,5%га пасайди.

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 1545