Биржада сотиб олинган авторақамлар штат режимида расмийлаштирилмоқда | Новости

28 Авг 2020

Ўзбекистон Республикаси бўйича карантин чекловларининг юмшатилиши муносабати билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида онлайн-аукционлари орқали сотиб олинган авторақамлар учун тўлаш ва уларни расмийлаштириш штат режимида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тўлов ставкаси оширилган автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари "ЎзРТХБ" АЖ ахборот тизимининг рақобатли тартиботи ғолибларига тегишли бўлган автотранспорт воситаларига берилади. Харид қилинган авторақамларни расмийлаштириш ИИВ ЙҲХББ бўлималари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 3 248 – сонли қарорига мувофиқ avtoraqam.uzex.uz тизимида тузилган битим бўйича барча молиявий мажбуриятларни талабгор томонидан тўлиқ қоплаш муддати 5 иш кунини, савдо ғолиби томонидан давлат рақами белгиларини ИИВ ЙҲҲБ бўлимларида расмийлаштириш муддати эса 10 иш кунини ташкил этади.

2020 йил бошидан буён avtoraqam.uzex.uz веб-сайтидаги онлайн-аукцион савдолари орқали 154,5 млрд сўмлик қарийб 50 мингта "чиройли" авторақамлар сотилди. Авторақамларни харид қилиш бўйича амалга оширилган битта битимнинг ўртача баҳоси 3,1 млн сўмни, максимал қиймати эса 186,0 млн сўмни ташкил этди.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 6894