Биржанинг минерал ўғитлар бозоридаги ҳолат | Новости

09 Окт 2020

Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига 1,5 млн тоннадан зиёд минерал ўғитлари сотилди ва бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 16,1% га камдир.

Бунда энг йирик битимлар аммиакли селитра бўйича амалга оширилган бўлиб, уларнинг бозордаги улуши 57% ни ташкил этди. Навбатдаги ўринлари карбамид – 13%, сульфат аммония – 9% ва бошқа ўғитлар эгаллашди.

Сўнгги ойларда ўтказилган биржа савдолари минерал ўғитлар сегментида нисбатан барқарор ҳолат сақланаётганлигини намоён этмоқда. Хусусан, 2020 йил сентябрь-октябрь ойларида биржа савдоларига 411,7 минг тонна минерал ўғитлар қўйилди ва улардан 160,6 минг тоннаси, яъни 39% сотилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 сентябрдан то 8 октябргача бўлган даврда аммиакли селитранинг бир тоннаси учун биржадаги нархи 1855,3 минг сўмдан 1821,6 минг сўмгача, яъни 2% га пасайди. Худди шундай, сульфат аммониянинг сотилиш нархи 1193,9 минг сўмдан 1110,5 минг сўмгача, яъни 7% га пасайган. Карбамиднинг нархи эса, аксинча, ўғитнинг бир тоннаси учун 1929,4 минг сўмдан 2006,6 минг сўмгача, яъни 4% га кўтарилди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 20256