«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2019 йил I чорак якунлари | Новости

29 Апр 2019
“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йил I чоракда 9 381,7 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг I чорагига нисбатан 61% га ўсди. Тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 47,3% га ўсиб, 4 234,7 млрд сўмни ташкил этди.
 
Биржа савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажми 2018 йилнинг I чорагига нисбатан 53,6%га ўсиб 8 468,2 млрд сўмни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида бозор нархларининг шаклланиши эвазига 494,1 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 578,2 млрд сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 102,8 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма ярмарка савдоларида 299,1 млрд сўмлик битимлар тузилди.
 
Шунингдек биржанинг онлайн аукционида 36,2 млрд сўмлик 8 427 авторақамлар сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,3 млн сўмни ташкил этди.
 
Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 29,2 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,7% га кўпдир. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини пахта толаси (49,7%), полиэтилен (31,9%), нефть маҳсулотлари (14,5%) ва суюлтирилган газ (3,9%) каби товар позициялари эгаллашди.
 
Жорий йилнинг I чорагида “ЎзРТХБ” АЖ га 469 фуқаролар мурожаатлари, шу жумладан 48 таси жисмоний шахслардан ва 421 таси юридик шахслардан келиб тушди. Бундан ташқари биржанинг Call-маркази томонидан 13 117 та телефон қўнғироқлари қабул қилинган, ҳамда 212 та қўнғироқлар “Ишонч телефони” бўйича келиб тушган. Мазкур мурожаатлар аниқ муддатларда ва сифатли кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар бўйича қонунчилик доирасида тегишли ечимини топиш чоралари кўрилган.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 8187