ЎзРТХБ давлат харидлари бўйича порталнинг оператори сифатида белгиланди | Новости

Электрон давлат харидлари

21 Май 2018
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида” қонунига мувофиқ давлат харидлари соҳасида ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ ни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталини оператори сифатида белгилади.
 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz интернет манзилида расман ишламоқда. Порталда давлат харидлари бўйича барча эълонлар ва уларнинг натижалари жойлаштирилади, ҳамда давлат харидлари электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган электрон аукцион шаклларида ўтказилади. Бу ўз навбатида давлат харидларининг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини таъминлайди.
 
Электрон давлат харидлари бўйича барча битимлар электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тузилади. Шунингдек “XARID” электрон тизимига биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП) га гаров маблағларини киритиш орқали битимлар ижросини кафолатлаш амалиёти киритилган.
 
Биржада электрон давлат харидлари масалалари юзасидан (+998 71) 213-33-30 ёки 11-62 телефон рақамлари бўйича туну-кунлик Call-марказ хизмати фаолият юритмоқда.
 
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 10060