“ЎзРТХБ” АЖ бошқаруви раисининг биржа фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича маърузаси (қисқача мазмуни) | Электрон мақолалар

08 Фев 2016
Ҳурматли мажлис қатнашчилари,
 
2015да ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида 689 минг битим тузилиб бу 2014 йилнинг якунларидаги 592,8 мингта битимга нисбатан, 8 837,9 млрд сўмга кўпдир. Бу боради кўргазма-ярмарка савдоларидаги кўрсаткич 8 фоизга, янги савдо тизими “электрон каталог” билан қўшиб ҳисоблаганда давлат харидлари 15,6 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.Маҳаллий маҳсулотларнинг сотиш ҳажми 9,5 фоизга ошган бўлиб, жумладан кичик бизнес субъектлари томонидан талабни қондириш даражаси ошганлигини кўрсатади.
 
Ўтган йилда биржа савдоларида иштирок этган сотувчи (етказиб берувчи) тадбиркорлар реал бозор нархларининг шаклланиши ҳисобига 2 428,5 млрд сўмлик қўшимча даромад олишга эришдилар.
 
2015 йилда биржа олдига қўйган асосий масалалардан бири биржа савдолари орқали кичик бизнес субъектларига хом-ашё ресурслари сотишни кўпайтирилганлиги ҳисобидан очиқ биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида улар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг сотиш ҳажми ошди.
 
Кичик бизнес субъектлари томонидан сотиб олинган хом-ашё ресурслари ҳисобидан улар томонидан тайёрланган 7,1 триллион сўмлик маҳсулотлар сотилди. Мазкур кўрсаткич 2014 йилга қиёслаганда 20,5 фоизга ёки 1,2 триллио сўмга ошган. Биржада тузилган битимларга нисбатан кичик тадбиркорларнинг улуши 81 фоизни ташкил этган ҳолда бу кўрсаткич 2014 йилда  67 фоизга тенг бўлганлигини кўриш мумкин.
 
Биржанинг кўргазма-ярмарка савдоларида ижобий ўсиш динамикасини кузатиш мумкин. Жами 1 088,1 млрд сўмлик битимлар имзоланиб, ўтган йилга нисбатан 80,3 млрд сўм ёки 8 фоизга ошган.
 
Бошланғич нархларнинг пасайиши ҳисобидаги электрон аукцион тизимида 497,1 млрд сўмлик давлат харидлари амалга оширилди, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 5,7 фоизга ошганлигини кўрсатади. Натижада 2014 йилга нисбатан 19,2 фоиз кўп ёки 139,8 млрд сўмлик бюджет маблағлари иқтисод қилинди. Корпоратив харидлар тизимида 344,3 млрд сўмлик битимлар имзоланди. Молиявий маблағларнинг иқтисод қилиниши 6,8 фоизга ёки 68,4 млрд сўмга ошди.
 
Маълумки, 2016 йилнинг 15 январь куни Республика Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 2015 йилги якунлари ва 2016 йилнинг  иқтисодий йўналишдаги муҳим устивор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
 
Унда республика ҳукумати томонидан биржа фаолияти самарадорлигини оширишнинг устивор вазифалари белгилаб берилди. Жумладан:
 
Тадбиркорлик субъектларининг товар ресурслари имкониятини кенгайтириш;
 
Бизнес жараёнларида замонавий ахборот технолигияларидан фойдаланишни янада кенгроқ жорий этиш;
 
Электрон савдо тизимини такомиллаштириш;
 
Жамиятни корпоратив бошқариш самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифалар ижросини таъминлаш юклатилди.