Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси Ўзбекистон Республика Президентининг 1994 йилнинг 28 февралдаги ПФ-772-сонли Фармонига мувофиқ “Ўзулгуржибиржасавдо” Уюшмаси таркибида ташкил топган.
Ўзбекистон Республика Президентининг 2001 йилнинг 27 апрелидаги Фармонига мувофиқ “ЎзРТХБ” ОАЖ “Ўзулгуржибиржасавдо” Уюшмаси таркибидан чиқарилди ва мустақил бозор тузилмаси сифатида ўз фаолиятини юрита бошлади.
Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилнинг 4 февралидаги “Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги” Қарорига мувофиқ 2003 йилнинг 28 мартида биржага RR 38-02 сонли лицензия тақдим этилди.
Биржа ўз фаолиятини акционерлик жамияти сифатида амалга оширади.
Биржанинг стратегияси қуйидаги вазифаларни бажариш орқали биржанинг рақобатли устунликларидан фойдаланишга йўналтирилган:
биржа, кўргазма-ярмарка ва аукцион савдоларда сотиладиган маҳсулотларнинг ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, савдоларни ўтказиш механизмини такомиллаштириш ҳисобига биржа товар айланмасини ошириш;
кичик бизнес томонидан моддий ресурсларни очиқ савдоларда харид қилиш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларини сотиш учун қулай шароитларни яратиб бериш;
акционерлар, биржанинг товар бозори иштирокчилари, ҳамда бизнес уюшмаларнинг биржа ва унинг фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумотларга бўлган талабларини таъминлаш;
биржанинг техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш;
“ЎзРТХБ” АЖ нинг оператив бошқарувини оптималлаштириш ва унинг кадрлар сиёсатини самарадорлигини ошириш.
“ЎзРТХБ” АЖ нинг 2016-2020 йилларда ривожланиш концепцияси акциядорларнинг умумий йиғилишида 2016 йилнинг май ойида қабул қилинади.
Жамиятнинг бошқарув тузилмаси.