UZEX ҳафталик дайжести (27 январь – 2 февраль) | Новости

03 Фев 2025

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 январь – 2 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 30 447 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 12,2% га камдир. Уларнинг 39,2% биржа савдоларига, қолган 60,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 104,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 078 та авторақамлар сотилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 11 923 та битим тузилди.

Цемент

Биржа савдолари орқали 153 610,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 30,7 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 506,5 минг сўмдан 486,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 55 та харидор иштирок этди.

Ун

Биржа савдоларига 45 725,0 тонна ун қўйилди ва унинг 10 207,0 тоннаси, яъни 22,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 67 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 668,8 минг сўмдан 3 632,4 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 2 041,0 тоннани ташкил қилди.

Аммоний сульфат

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 7 766,0 тонна аммоний сульфат сотилди. Аммоний сульфатнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 553,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфат бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 108,0 минг сўмдан 2 058,2 минг сўмгача пасайди. Биржа савдоларида ҳар куни ўртача 108 нафар харидор иштирок этди.

Курилди: 4370