UZEX биржасида қарийб 3,0 тонна қимматбаҳо металлар сотилди | Новости

28 Фев 2025

2024 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали 2 912,1 килограмм олтин ва кумуш сотилди.

Шу жумладан, биржа орқали 2 535,1 кг олтин сотилди. Олтиннинг биржа котировкаси 1 грамм учун 977,5 минг сўмни ташкил этди. Кумушнинг сотилиш ҳажми 377,0 кг га тенг бўлиб, унинг 1 грамм учун ўртача нархи 11 325,2 сўмга тенг бўлди.

2025 йил январь ойида биржа орқали тадбиркорлар томонидан 195,7 килограмм олтин сотиб олинган. Жорий йилнинг январь ойи учун 1 грамм олтиннинг ўртача нархи 1 122,2 минг сўмни ташкил этди.

Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржа битими тузилган санадаги курси бўйича миллий валютада Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксинги асосида белгиланади.

Ҳозирда олтиннинг 1 унцияси учун Лондоннинг қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг фиксинг нархи 2 880,8 АҚШ долларни белгилаган.

Биржа бозорида “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ қимматбаҳо металларни сотувчилари сифатида иштирок этмоқда. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, ҳамда заргарлик буюмлар ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланади.

Маълумот учун: Трой унцияси қимматбаҳо металлар савдосида асосий ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилади. Бир трой унцияси 31,1 граммга тенг.

Курилди: 1027