Ўтган ҳафта давомида, яъни 17 – 23 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 44 834 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,4% га камдир. Уларнинг 45,9% биржа савдоларига, қолган 54,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 126,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 476 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 560 та битим тузилди.
Буғдой
Биржа савдолари орқали 74 806,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 14 961,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 483,1 минг сўмдан 2 433,7 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Шрот
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 5 909,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 182,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 132,4 минг сўмдан 3 419,6 минг сўмгача пасайди.
Аммофос
Ўтган ҳафта давомида биржа савдолари орқали 3 651,0 тонна аммофос сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 730,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 173 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 932,5 минг сўмдан 6 909,6 минг сўмгача пасайди.
Курилди: 2128