Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 – 16 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 48 972 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 31,7% га кўпдир. Уларнинг 46,9% биржа савдоларига, қолган 53,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 111,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 421 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 22 972 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдолари орқали 70 933,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 14,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 477,8 минг сўмдан 467,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 47 та харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида 1 594,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 10 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 286,9 минг сўмдан 13 765,0 минг сўмгача пасайди.
Шелуха
Биржа савдоларига 16 527,0 тонна шелуха қўйилди ва ундан 8 173,0 тоннаси, яъни 49,5% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 990,8 минг сўмдан 2 853,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 14 та харидор иштирок этди.
Курилди: 3188