ПАХТА СЕКЦИЯСИ | Новости

01 Фев 2025

ПАХТА СЕКЦИЯСИ

Пахта хомашёсининг бошланғич нархи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680–сон қарори билан тасдиқланган пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ, Нью-Йорк биржасида пахта толасининг охирги 6 ойдаги ўртача фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган, биржа савдоларида фьючерс шартномаси асосида сотиладиган 1 тонна (биринчи нав, иккинчи синф) пахта хомашёсининг бошланғич нархи - 7 720 000 сўм PDF (6Kb).

Пахта хомашёси бўйича биржа савдолари душанба-жума кунлари икки савдо сессиясида ўтказилади:

Эрталабки сессия – 09:30-12:30

Кечки сессия – 14:30-17:30
 

Ҳуқуқий-меъёрий база

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги "Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-7-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-205-сон Фармони  
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги "Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 680-сон қарори  

 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 65386