Ўтган ҳафта давомида, яъни 2024 йил 30 декабрь – 2025 йил 5 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 7 314 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 74,5% га камдир. Уларнинг 53,5% биржа савдоларига, қолган 46,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 23,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 209 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 3 914 та битим тузилди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада 6 818,0 тонна буғдой биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 27 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 409,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 585,3 минг сўмдан 2 457,5 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Аммиакли селитра
Биржа савдолари орқали 3 447,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 723,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 951,3 минг сўмдан 2 920,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 та харидор иштирок этди.
Шелуха
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 627,0 тонна шелуха қўйилди ва ундан 753,0 тоннаси, яъни 28,7% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 847,5 минг сўмдан 2 347,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди.
Курилди: 490