Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 28 664 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 37,9% га камдир. Уларнинг 45,1% биржа савдоларига, қолган 54,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 95,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 097 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 12 922 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдолари орқали 75 638,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 15,1 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 483,8 минг сўмдан 455,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 34 та харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдоларига 54 691,0 тонна ун қўйилди ва унинг 11 446,0 тоннаси, яъни 20,9% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 74 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 644,5 минг сўмдан 3 424,8 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 2 289,0 тоннани ташкил қилди.
Техник чигит
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 96 952,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 41 551,0 тоннаси, яъни 42,9% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 192,8 минг сўмдан 4 084,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 16 та харидор иштирок этди.
Курилди: 764