Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 34 691 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 19,8% га кўпдир. Уларнинг 42,1% биржа савдоларига, қолган 57,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 1 002,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 922 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 14 613 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдолари орқали 66 748,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 13,4 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 477,1 минг сўмдан 467,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 40 та харидор иштирок этди.
Пахта ёғи
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларида 3 282,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 19 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 902,6 минг сўмдан 13 773,2 минг сўмгача пасайди.
Қора металл
Ўтган ҳафтада 4 751,0 тонна қора металл биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 52 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 950,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 175,9 минг сўмдан 9 103,3 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Курилди: 595