Ўтган ҳафта давомида, яъни 13-19 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 28 959 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 31,1% га кўпдир. Уларнинг 40,2% биржа савдоларига, қолган 59,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 150,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 719 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 11 628 та битим тузилди.
Шрот
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 6 085,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 19 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 217,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 252,5 минг сўмдан 4 228,3 минг сўмгача пасайди.
Полиэтилен
Биржа савдоларига 3 388,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 3 334,0 тоннаси, яъни 98,4% қисми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 667,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 096,3 минг сўмдан 15 933,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 59 та харидор иштирок этди.
Омухта ем
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 5 758,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 1 369,0 тоннаси, яъни 23,8% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 1 991,9 минг сўмдан 1 824,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 та харидор иштирок этди.
Курилди: 278