UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 январь) | Новости

13 Янв 2025

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 22 096 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 202,1% га кўпдир. Уларнинг 37,3% биржа савдоларига, қолган 62,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 62,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 757 та авторақамлар сотилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 8 245 та битим тузилди.

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 41 986,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 8,4 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 540,8 минг сўмдан 457,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 27 та харидор иштирок этди.

Полиэтилен

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 2 680,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 2 669,0 тоннаси, яъни 99,6% қисми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 534,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 757,7 минг сўмдан 16 679,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 80 та харидор иштирок этди.

Аммофос

Биржа савдолари орқали 1 517,0 тонна аммофос сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 303,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 78 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 945,6 минг сўмдан 6 894,3 минг сўмгача пасайди.

Курилди: 1677