UZEX ҳафталик дайжести (26 август - 1 сентябрь) | Новости

04 Сен 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 август – 1 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 865,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 18,2% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 81,6% биржа савдоларига, қолган 18,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 697,0 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 115,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 205 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 17,4 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 338,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 577 528,0 тонна цемент қўйилди ва унинг 187 370,0 тоннаси сотилди. Цементнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 37 474,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг шаклланган кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 588,8 минг сўмдан 570,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 83 та харидор иштирок этди.

Шакар

Биржа савдоларида 265,0 тонна шакар сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари  53,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 260,0 минг сўмдан 12 504,8 минг сўмгача пасайди.

Буғдой

Ўтган ҳафта давомида биржа савдолари орқали 60 377,0 тонна буғдой сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 12,1 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 430,4 минг сўмдан  2 401,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 65 та харидор иштирок этди.

Курилди: 1968