Пахта хомашёсининг биржа савдоларига доир Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди | Новости

16 Сен 2024

Жаҳон бозорида пахта толасига талаб ва таклиф ўзгаришлари натижасида пахта толасининг нархлари 2024 йил ҳосили прогноз нархларига нисбатан пасайиб кетганлиги сабабли республикадаги пахта хомашёси етиштирувчиларнинг кафолатли миқдорда даромад олишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг  2024 йил 12 сентябрдаги “Пахта хомашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 574-сон қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарорига кўра пахта хомашёси етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Бунда биржа савдолари орқали сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм миқдорида белгиланди.

Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан “ЎзРТХБ” АЖ расмий вебсайтининг Меъёрий-ҳуқуқий актлар бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.

Курилди: 1966