Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 июль – 4 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 518,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,3% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 77,4% биржа савдоларига, қолган 22,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 565,4 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 142,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 840 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 24,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 950,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта давомида биржа савдолари орқали 101 933,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 20,4 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 591,8 минг сўмдан 585,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 64 та харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдоларида 5 247,0 тонна ун сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 74 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 049,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда уннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 913,9 минг сўмдан 3 900,4 минг сўмгача пасайди.
Шрот
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 17 656,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 8 971,0 тоннаси, яъни 50,8% қисми сотилди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 794,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 303,0 минг сўмдан 3 393,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 та харидор иштирок этди.
Курилди: 3740