Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 август кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 394,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,6% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 65,1% биржа савдоларига, қолган 34,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 537,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 164,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 432 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 18,6 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 557,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта давомида биржа савдолари орқали 105 895,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 21,2 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 599,2 минг сўмдан 583,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 77 та харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдоларида 6 300,0 тонна ун сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 93 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 260,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда уннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 867,2 минг сўмдан 3 834,6 минг сўмгача пасайди.
Карбамид
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 32 433,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 12 442,0 тоннаси сотилди. Карбамиднинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 488,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда карбамиднинг шаклланган кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 605,7 минг сўмдан 3 547,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 та харидор иштирок этди.
Курилди: 3038