UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 июль) | Новости

08 Июл 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 670,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,9% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 70,2% биржа савдоларига, қолган 29,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 465,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 158,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 306 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 18,0 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 875,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 7 088,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 7 084,0 тоннаси, яъни 99,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 304 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 023,8 минг сўмдан 5 918,6 минг сўмгача пасайган.

Шелуха

Ҳафта давомида биржа савдоларига 6 706,0 тонна пахта чигити шелухаси қўйилди ва унинг 1 830,0 тоннаси, яъни 27,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 362,4 минг сўмдан 3 245,3 минг сўмгача пасайди. Шелуханинг ўртача кунлик сотув ҳажми  366,0 тоннани ташкил қилди.

Аммиакли селитра

Биржа савдолари орқали 24 075,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Аммиакли селитранинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 815,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 368 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитра бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 815,4 минг сўмдан 2 747,3 минг сўмгача пасайди.

Курилди: 3594