Тендер савдолари бўйича навбатдаги янгилик жорий этилди | Новости

29 Мар 2024
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz савдо тизимига экспертиза хулосасини киритиш жараёни соддалаштирилди.
 
Бунинг учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.
 
Эндиликда давлат буюртмачиси биржанинг etender.uzex.uz савдо тизимига тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш учун ўзининг шахсий кабинетида “Электрон хулоса олиш” усулини танлаш орқали Комплекс экспертиза қилиш марказидан олинган хулоса рақамини киритиши мумкин.
 
Бундан аввал, режалаштирилган тендер бўйича берилган хулосани биржанинг etender.uzex.uz савдо тизимига киритиш учун унинг электрон нусхасини юклаш керак эди.
 
Киритилган янгилик давлат буюртмачилар учун қўшимча қулайликни яратиб, тендерлар бўйича эълонларни тизимга жойлаштириш жараёнини енгиллаштиради.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR bo'limi

Курилди: 5997