UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 декабрь) | Новости

16 Дек 2024

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 6 321,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 156,9% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 74,0% биржа савдоларига, қолган 26,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 691,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 161,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 902 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 14,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 4 677,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Биржа савдолари орқали 36 893,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7,4 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 502,1 минг сўмдан 497,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 32 та харидор иштирок этди.

Ун

Биржа савдоларига 52 070,0 тонна ун қўйилди ва унинг 11 835,0 тоннаси, яъни 22,7% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 82 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 591,0 минг сўмдан 3 566,6 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 2 367,0 тоннани ташкил қилди.

Полиэтилен

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 289,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 658,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 009,2 минг сўмдан 15 371,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 78 та харидор иштирок этди.

Курилди: 527