Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 461,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 29,4% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,9% биржа савдоларига, қолган 19,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 628,7 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 89,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 550 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 18,1 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 991,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Шелуха
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 11 573,0 тонна шелуха қўйилди ва ундан 5 989,0 тоннаси, яъни 51,7% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 190,6 минг сўмдан 2 892,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 11 та харидор иштирок этди.
Аммиакли селитра
Биржа савдолари орқали 3 829,0 тонна аммиакли селитра сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 766,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммиакли селитранинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 954,4 минг сўмдан 2 732,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 та харидор иштирок этди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада 54 586,0 тонна буғдой биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 49 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 10 917,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 466,2 минг сўмдан 2 366,5 минг сўмгача пасайганини таъкидлаш лозим.
Курилди: 1570