Давлат харидларининг еtender.uzex.uz савдо тизимида харидларни кузатиб бориш имкони жорий қилинди | Новости

04 Июл 2023

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича еtender.uzex.uz электрон савдо тизимида харидларни кузатиб бориш бўйича алоҳида «функция» қўшилди.

Бунинг учун, давлат буюртмачиси томонидан “Комиссия аъзолари”ни қўшиш бўлимида масъул ходим маълумоти киритилиши орқали харидларни кузатиб бориш мумкин.

Ўз навбатида, давлат буюртмачиси томонидан қўшилган “кузатувчи” ўзига тегишли электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитидан фойдаланган ҳолда тегишли лот юзасидан харид жараёнини кузатиб бориш имкониятидан фойдаланади.

Мазкур хизматнинг жорий этилиши давлат буюртмачилари учун қўшимча қулайлик яратиб, ташкилотларда харидларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устидан назорат ўрнатишни кучайтиради.

Маълумот учун: Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳисобланади. Харидларни танлаш ва тендер шаклида амалга ошириш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган.

Курилди: 3994