Қозоғистонлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди | Новости

04 Май 2023

2023 йил 4 май куни Қозоғистоннинг озиқ-овқат, қурилиш, нефть, кимё, IT ва фармацевтика соҳаларидаги 24 та компаниялари вакиллари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг марказий офисига ташриф буюрдилар.

Қозоғистонлик тадбиркорларининг Ўзбекистонга ташрифи Қозоғистон ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва савдо алоқаларини фаоллаштириш мақсадида ташкил этилган қўшма бизнес-форум доирасида бўлиб ўтди.

Учрашув бошида биржага ташриф буюрганлар учун биржа фаолияти тўғрисидаги презентацион видеоролик намойиш этилди. Меҳмонлар Ўзбекистон биржасини ташкил топиш ва ривожланиш тарихи, биржа воситалари, ҳамда UZEX биржасининг замонавий ҳолати ва истиқболли режалари тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

Ташқи савдо битимларини тузишда биржа механизмларининг афзалликлари ва имкониятлари алоҳида эътироф этилди. Таъкидланганидек, биржанинг савдо тизимлари савдо ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағ тежамкорлилиги, шунингдек тўловларни ва товарни етказиб беришнинг кафолатлаш каби афзалликларга эга.

Учрашув якунлари бўйича биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда савдо имкониятларини кенгайтириш соҳасида B2B форматида бошланган ҳамкорлик мулоқотларини давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Курилди: 1760