Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатиладиган таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналар электрон давлат харидларида корпоратив буюртмачи сифатида иштирок этиш имконига эга бўлди.
Эндиликда, таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган давлат корхоналари биржанинг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz савдо тизимида электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали “Корпоратив буюртмачи” турини танлаган ҳолда харидларни амалга оширади.
Бунда, мазкур давлат корхоналари давлат харидларини амалга ошириш учун режа-жадвални тўлдириш мобайнида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан бириктирилган ҳисобварақни танлайди ва мазкур ҳисобварақ орқали харидларни амалга оширади.
Шу билан бирга, таъсисчиси бюджет ташкилотлари бўлган давлат корхоналари энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида ғолиб бўлган иштирокчига шартнома билан биргаликда “Тўлов жадвали”ни қўшиб юборади.
Курилди: 2568