UZEX ҳафталик дайжести (27 март – 2 апрель) | Новости

03 Апр 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 март – 2 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 517,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 69,3% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 83,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 16,0% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 732,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 94,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 748 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 106,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Карбамид

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 22 040,0 тонна карбамид қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 148 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 642,3 минг сўмдан 3 336,1 минг сўмгача, яъни 8,4% га пасайган.

Шакар

Биржа савдоларига 13 523,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 11 498,0 тоннаси, яъни 85,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 435 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 284,8 минг сўмдан 12 128,4 минг сўмгача, яъни 8,7% га пасайган.

Полиэтилен

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 049,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 610,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 763,3 минг сўмдан 17 570,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 82 харидор иштирок этди.

Курилди: 3477