26 апрель куни “ИННОПРОМ Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда биржа савдоси ва электрон тижорат соҳасида эришилган сўнгги ютуқлар билан танишдилар.
Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда биржа механизмларининг имкониятлари намойиш этилди. Биржада ташқи савдо битимларини тузишда хорижий компаниялар комиссия тўловлари ва гаров маблағларини киритишдан озод этилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, 25-27 апрель кунлари Россиянинг «Агроэкспорт» федерал маркази томонидан Тошкент шаҳрида Ишбилармонлик миссияси ташкил этилиб, унинг доирасида Россиянинг экспортчи корхоналари ва “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўртасида ишбилармонлик учрашувлари бўлиб ўтди.
Тадбирда, шунингдек, биржа савдо платформаларининг тақдимоти ўтказилди, ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўзига хос хусусиятлари ва биржа товарларини етказиб бериш шартлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
B2B-шаклида ўтказилган музокараларда замонавий биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Курилди: 1874