Ўтган ҳафта давомида, яъни 10-16 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 297,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,7% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 85,2% биржа савдоларига, қолган 14,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 580,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 106,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн ауксион орқали 1 858 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 957,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 104 270,0 тонна семент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 20,9 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда сементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 646,2 минг сўмдан 643,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 220 та харидор иштирок этди.
Суюлтирилган газ
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 6 843,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 6 305,0 тоннаси, яʼни 92,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 175 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 022,2 минг сўмдан 3 916,4 минг сўмгача пасайган.
Шрот
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 13 276,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 3 860,0 тоннаси, яʼни 29,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 30 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 176,2 минг сўмдан 3 830,4 минг сўмгача, пасайди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 772,0 тоннани ташкил қилди.
Курилди: 2008