Беларусь биржаси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрди | Новости

13 Апр 2023

13 апрелда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) ва Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) ўртасида имзоланган Стратегик ҳамкорлик келишувининг ижросини таъминлаш доирасида Беларусь биржаси вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Беларусь делегацияси вакиллари ва вилоят хокимининг биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда замонавий биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда икки томонлама ўзаро товар айирбошлашни ошириш масалалари мухокама қилинди.

Тадбирда Беларусь универсал товар биржасининг тақдимоти ўтказилиб, унда Ўзбекистон ва Беларусь биржалари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик асосида ўзбек тадбиркорлари учун яратилган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди ҳамда ташқи савдо битимларини тузишда биржа механизмларининг афзаликлари кенг тушунтирилди.

Учрашувлар якунларига кўра томонлар биржа савдоларининг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, яъни 12 апрель куни Тошкентда ўтказилган иккинчи қўшма ўқув семинарининг якунлари бўйича Беларусь универсал товар биржасининг брокерлари ва мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида аккредитациядан ўтказилган эди.

Курилди: 2028