Йирик солиқ тўловчилари учун давлат харидлари соддалаштирилди | Новости

10 Апр 2023

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича савдо тизими xarid.uzex.uz да иштирок этаётган йирик солиқ тўловчи тоифасига кирувчи давлат буюртмачиларига қўшимча қулайлик яратилди.

Хусусан, эндиликда йирик солиқ тўловчи тоифасига кирувчи давлат буюртмачиларининг ҳудудий филиаллари ҳам юридик мақомга эга бўлган ҳолда электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити орқали харидларда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Буннинг учун давлат буюртмачиси ўзининг ҳудудий филиалларига ишончнома берган ҳолда “Давлат хизматлари маркази” орқали ўзига тегишли бўлган электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити нусхасини олишига ва давлат харидларда иштирок этишига рухсат беради.

Бунда, давлат буюртмачиси шахсий кабинетнинг “Созламалар” бўлими орқали ҳудудий филиалнинг тегишли маълумотларини киритган ҳолда харид тизимига қўшади. Филиал қўшилганидан сўнг, “Менежерлар” бўлими орқали филиал номидан иш юритувчи шахс, давлат буюртмачисининг электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити нусхаси орқали харидларни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, биржанинг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz савдо тизимида давлат буюртмачиларининг иштирок этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган.

Курилди: 2316