Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилмоқда | Новости

23 Фев 2023
Жорий йил февраль ойида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг худудий филиаллари ходимлари томонидан республиканинг барча худудларида электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш юзасидан йирик давлат буюртмачилари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
 
Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад электрон давлат харидлари тизимининг самарадорлигини ошириш ва савдоларда давлат буюртмачиларининг иштирокини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
 
Навбатдаги учрашувлар ҳудудлардаги йирик давлат буюртмачилари, шу жумладан Хоразм вилоятининг “Боғот дон” АЖ, “Шовот дон махсулотлари” АЖ, “Урганчтрансгаз” УК, Бухоро вилоятининг “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Агробанк” АТБ Бухоро филиали, “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” ДК, “Buxoro lokomotiv Deposi” АЖ, “Бухородонмаҳсулот” АЖ, Андижон вилоятининг “Andijon Avtotexxizmat” МЧЖ, “Uz Tong Hong” ҚK, “Uz Hanwoo” MCHJ ҚК, “Андижондонмаҳсулот” АЖ, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманидаги “Мостотряд-14” ташкилоти, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ, “Наманганйўлкуклам” УК лар билан амалий семинарлар тариқасида ўтказилди.
 
Шу билан бирга, электрон давлат харидлари соҳасида киритилган сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчилар учун яратилган қўшимча қулайликлари бўйича алоҳида тақдимотлар ўтказилди.
 
Тадбирлар давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича электрон савдо тизимларида иштирок этиш юзасидан ташкилотлар вакилларининг фикр ва мулохазалари қабул қилинди.
 
Шу жумладан, электрон давлат харидларининг савдо тизимларида тузилган шартномалар доирасида томонларнинг маъсулиятларини ошириш ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчиларнинг онлайн савдоларда иштирок этишни соддалаштириш бўйича таклифлар берилди.
 
Учрашувлар доирасида буюртмачи ташкилотларнинг ходимлари электрон давлат харидларига доир ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
 

Кўрилди: 1266