UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 февраль) | Новости

20 Фев 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 481,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,3% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 90,2% - биржа савдолари; 0,05% - кўргазма-ярмарка савдолари; 9,6% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 578,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 62,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 445 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,5% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,9% иккинчи; 9,4% учинчи; 10,8% тўртинчи; 18,6% бешинчи ва 46,9% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 237,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Шакар

Биржа савдоларига 15 000,0 тонна шакар қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 419 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 942,8 минг сўмдан 10 293,5 минг сўмгача пасайган.

Суюлтирилган газ

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 5 730,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 5 163,0 тоннаси, яъни 90,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 211 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 046,3 минг сўмдан 6 964,9 минг сўмгача пасайган.

Кўмир

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 8 990,0 тонна кўмир қўйилди ва ундан 5 133,0 тоннаси, яъни 57,1% сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 312,5 минг сўмдан 254,9 минг сўмгача, яъни 18,4% га пасайди.

Курилди: 2038