Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси электрон давлат харидлари тизимини такомиллаштириш юзасидан давлат буюртмачилари билан давра суҳбатларини ўтказишни давом эттирмоқда.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад электрон давлат харидлари тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда савдоларда давлат буюртмачиларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш ва енгиллаштиришдан иборатдир.
Навбатдаги учрашувлар йирик давлат буюртмачилари, шу жумладан “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ, “Uzbekistan Airport” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Геолтехтаъминот” ДКнинг ходимлари билан ўтказилди.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича электрон савдо тизимларида иштирок этиш тартиблари ва афзаликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу жумладан, биржанинг xarid.uzex.uz ва etender.uzex.uz савдо тизимларида онлайн рўйхатдан ўтиш, давлат харидлари бўйича режа-жадваллар ва эълонларни жойлаштириш ҳамда шартномаларни тузиш тартиботлари тушунтирилди.
Шу билан бирга, электрон давлат харидлари соҳасида киритилган сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчилар учун яратилган қўшимча қулайликлари бўйича алоҳида тақдимотлар ўтказилди.
Ўз навбатида, семинарлар иштирокчилари давлат харидлари буюртмачилари ва етказиб берувчиларнинг рейтингини тузиш, шахсий кабинетлар имконияларини кенгайтириш, шу жумладан маълумотларни излаш ва ҳисоботларни шакллантириш бўйича янги хизматларни жорий этиш юзасидан ўз таклифларини киритдилар.
Учрашувлар доирасида буюртмачи ташкилотларнинг ходимлари электрон давлат харидларига доир ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Курилди: 2483