UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 февраль) | Новости

13 Фев 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 250,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 89,2% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 10,4% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 590,4 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 57,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 969 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 7,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,8% биринчи тоифадаги авторақамларга; 9,4% иккинчи; 9,9% учинчи; 12,0% тўртинчи; 21,6% бешинчи ва 42,3% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 006,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Техник чигит

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 39 146,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 17 334,0 тоннаси, яъни 44,3% сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 546,4 минг сўмдан 4 385,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 15 та харидор иштирок этди.

Буғдой

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 34 105,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 52 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 821,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 533,9 минг сўмдан 3 527,7 минг сўмгача пасайди.

Омухта ем

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 16 302,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 9 264,0 тоннаси, яъни 56,8% сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 144,7 минг сўмдан 2 114,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 100 та харидор иштирок этди.

Курилди: 1874