UZEX ҳафталик дайжести (27 ноябрь – 3 декабрь) | Новости

04 Дек 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 ноябрь-3-декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 705,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 75,1% биржа савдоларига, қолган 24,9% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 486,0 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 131,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 668 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 21,1 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 031,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Цемент

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 152 816,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 30,6 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 605,1 минг сўмдан 572,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 та харидор иштирок этди.

Суюлтирилган газ

Биржа савдоларига 5 871,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 5 315,0 тоннаси, яъни 90,5% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 230 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 745,2 минг сўмдан 6 575,5 минг сўмгача пасайган.

Полиэтилен

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 636,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 527,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 530,5 минг сўмдан 16 512,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 70 та харидор иштирок этди.

Курилди: 3039