Биржада коррупцияга қарши курашиш мавзусида семинар ўтказилди | Новости

30 Ноя 2023

Жорий йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусига бағишланган амалий семинар ўтказди.

“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ Комплаенс-назорат
ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан ташкил этилган йиғилишда биржанинг марказий аппарат ходимлари билан бирга Zoom видеоконференция дастури орқали ҳудудий филиаллар ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходими Ойбек Абдуғаниев Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида маъруза қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг янгиланган сиёсати жамиятда адолат ва қонун устуворлигини олий даражага кўтариш, замонавий ва самарали давлат бошқарувини жорий этиш, давлат хизматида коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига қатъий муросасизлик маданияти шаклланмоқда.

Хусусан, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди ҳамда 2020 йил 29 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан коррупцияга қарши курашишдаги махсус давлат органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь куни 158-сон фармони билан қабул қилинган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ҳам ўз аксини топган.

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ижобий ютуқларга эришган ривожланган давлатларнинг бу борадаги тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, коррупция кўринишларининг оқибати билан эмас, балки уни келтириб чиқараётган сабабларни ва шарт-шароитларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилганлиги
ўз самарасини бермоқда.

Тадбир давомида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган ютуқлар ва кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар якунида биржа ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Курилди: 3282