Биржа «Яшил макон» умуммиллий дастурида фаол иштирок этмоқда | Новости

18 Ноя 2023

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида дарахт ва кўчат экиш акциясида фаол иштирок этиш давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Зангиота тумани Сергели-Нурафшон йўл бўйидаги “Хумоюн-Чарво” МЧЖга қарашли мева боғи ҳудудида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 2000 дона терак кўчатларини экиш тадбири ўтказилди.

Дарахт кўчатлари экишга Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий аппарат ва Тошкент филиал раҳбарлари ва ходимлари ўз муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда аниқланган экиш майдонларида ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда манзарали ва мевали кўчатларни экиш савобли тадбирларини давом эттиради.

Кўрилди: 2400