Ўтган йилда биржа орқали 304 млрд сўмлик авторақамлар сотилди | Новости

04 Янв 2023
2022 йилда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.
 
Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91% жисмоний шахслар, 9% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса – 348,0 млн сўмни ташкил қилди.
 
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5% биринчи тоифадаги авторақамлар, 8% – иккинчи, 8% – учинчи, 11% – тўртинчи,  22% – бешинчи ва 46% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
 
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31%) Самарқанд ва Қашқадарё (8% дан), Наманган, Андижон ва Сурхандарё (7% дан), ҳамда Хоразм (6%) вилоятларида харид қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80% – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20% – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
 

Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"

Курилди: 4574