UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 январь) | Новости

30 Янв 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 316,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 16,2% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 88,1% - биржа савдолари; 0,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 11,3% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 651,0 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 48,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 632 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,4% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,9% иккинчи; 8,3% учинчи; 9,7% тўртинчи; 21,4% бешинчи ва 48,3% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 040,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Ун

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 31 208,0 тонна ун сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 978 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 761,1 минг сўмдан 4 741,4 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 6 242,0 тоннани ташкил қилди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 741,7 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 200,0 тонна шакар қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 259 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 796,8 минг сўмдан 10 281,7 минг сўмгача пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 565,2 минг сўмни ташкил этди.

Шелуха

Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 11 331,0 тонна пахта чигити шелухаси қўйилди ва унинг 5 410,0 тоннаси, яъни 47,7% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 20 та харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 196,3 минг сўмдан 2 733,2 минг сўмгача пасайди. Шелуханинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 082,0 тоннани ташкил қилди.

Курилди: 2592