Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 1 992,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,0% га камдир. Бунда сотувларнинг 92,9% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 6,7% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 616,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 35,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 692 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,7% биринчи тоифадаги авторақамларга; 9,2% иккинчи; 11,1% учинчи; 13,1% тўртинчи; 20,5% бешинчи ва 42,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 849,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 35 461,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7,1 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 604,6 минг сўмдан 599,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 20 та харидор иштирок этди.
Кальцийланган сода
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 500,0 тонна кальцийланган сода қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Кальцийланган соданинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 700,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда кальцийланган сода бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 526,6 минг сўмдан 4 219,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 17 та харидор иштирок этди.
Қора металл прокати
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 6 573,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 48 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда қора металл прокатининг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 307,6 минг сўмдан 8 268,0 минг сўмгача пасайди.
Курилди: 2708