Давлат харидлари тизимида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизми жорий қилинди | Новости

19 Янв 2023

Давлат харидлари тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz электрон савдо тизимида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш механизми жорий этилди.

Бунда, харид комиссиясининг аъзолари ва  харид иштирокчилари ўртасидаги аффилланганлик хусусиятлари ҳамда етказиб берувчилар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари электрон тизим томонидан автоматик тарзда аниқланади.

Ўз навбатида, мазкур ҳолатлар аниқланган тақдирда, электрон тизим харид комиссиясининг аъзосини овоз беришдан ва етказиб берувчини эса электрон савдолардан четлаштирилиш имконини беради.

Мазкур механизм электрон танлаш ва тендер савдоларида ғолибни холислик мезонлари асосида аниқлаш ва давлат харидлари соҳасида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

 Маълумот учун: Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари ҳисобланади. Харидларни танлаш ва тендер шаклида амалга ошириш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган.

Курилди: 4181