UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 январь) | Новости

18 Янв 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 январь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 141,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 32,7% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 94,3% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 5,3% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 575,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 30,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 353 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,3 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,3% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,6% иккинчи; 10,6% учинчи; 11,2% тўртинчи; 22,2% бешинчи ва 44,2% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 019,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.

Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Буғдой

Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 34 093,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 819,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 561,1 минг сўмдан 3 531,5 минг сўмгача пасайди.

Аммофос

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 845,0 тонна аммофос қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 569,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 536,7 минг сўмдан 8 066,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 36 харидор иштирок этди.

Техник чигит

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 51 267,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 27 880,0 тоннаси, яъни 54,4% қисми сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 215,2 минг сўмдан 3 595,5 минг сўмгача, яъни 14,7% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 20 та харидор иштирок этди.

Курилди: 2491