2023 йил январда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўз тарихида илк бор узоқ муддатли миллий ва хорижий валютадаги эмитентнинг кредит рейтингини эгаллади.
“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг халқаро рейтинг баҳоси “B” (барқарор кутилма) даражада тасдиқланган.
Биржа томонидан халқаро кредит рейтингини эгаллаш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги ПҚ-430-сон Қарорининг ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилган.
Мазкур халқаро рейтинг “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг очиқ бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳисоботи ва ривожланган корпоратив бошқарувини тасдиқлайди, ҳамда маҳаллий мижозлар ва халқаро инвесторларнинг биржа фаолиятига нисбатан бўлган ишончини оширади.
Курилди: 1841